Бундеслига иштирокчиси «Вольфсбург»га қарши «AOK Stadion»да ўтказилган учрашувда дуранг қайд этилди – 1:1.

Қувонарлиси, шу куни «Ланс» таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов норасмий дебютини ўтказди. Лансликлар ҳисобни тенглаштиргач, бош мураббийи Франк Эз ўзбекистонлик ҳимоячини 81-дақиқада захирадан майдонга туширди ва ҳамюртимиз ўйин якунигача ҳимояда ишончли тўп сурди.

Ўртоқлик ўйини. 29 июль
«Вольфсбург» - «Ланс» - 1:1
Голлар: Баку, 76 – Мачадо, 81. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг 19 ёшли аъзоси душанба куни Франция клуби билан шартнома имзолаган эди.