Бугунги кунда EMU университетида Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти бўйича Европа таълим стандартларига мувофиқ 3 та йўналиш: даволаш иши, стоматология ва фармацевтика йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Даволаш иши факультетида ўқиш муддати 6 йил, стоматология ва фармация факультетида 5 йил.

Айни пайтда республикамизда замонавий кадрлар тайёрлашда абитуриентларни кўпроқ жалб этиш, шунингдек, мамлакатимизда шифокорлар ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш мақсадида ёш ва изланувчан талабаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва ҳар йили EMU талабалари учун 20 давлат грант ўринлари ажратилаётганлиги бунинг исботидир.
Шунингдек, EMU университети таъсисчилари томонидан таҳсил олиш жараёнида муваффақиятларга эришаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган ва университетнинг ички тартиб-қоидаларига кўра, ҳар бир семестр якунида тўлов-шартнома асосида ўқиётган талаба юқори даражадаги ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган тақдирда кейинги семестрда ўқишни грант асосида давом эттира олади.

2023-2024 ўқув йили учун 6000 дан ортиқ абитуриентдан ўқишга қабул қилиш аризалари келиб тушган. Таъкидлаш жоизки, иқтидорли абитуриентларни, шунингдек, олимпиада ғолибларини қўллаб-қувватлаш мақсадида EMU университети республика ва халқаро фан олимпиадалар ғолибларини имтиҳонларсиз қабул қилади ва таъсисчилар жорий этган грант ўринлари ажратади.

Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификатга эга бўлган абитуриентлар ҳамда мактабларни олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тамомлаган абитуриентларга ўқишнинг биринчи семестрида шартнома нархидан 10 фоизгача чегирма тақдим этилади
Шунингдек, абитуриентларни имтиҳонларга тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда университетнинг ички ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида EMU университетида “Medical foundation” тайёрлов курси фаолият юритмоқда.

Тайёрлов курси доирасида ўқув йили давомида университетнинг биринчи курсида ўқитиладиган фанларга мос равишда тузилган дастур асосида кимё, биология, анатомия, гистология ва физиология фанлари ўқитилади. Ўқиш жараёнида абитуриентлар университетнинг лаборатория ва симуляция марказларида амалий кўникмаларни ўрганишади ва мустаҳкамлашади, бу эса ўз навбатида абитериент ўқишга киргандан сўнг университет таълим тизимига тез мослашишга ёрдам беради. “Medical foundation” якуний имтиҳонлари натижаларига кўра абитуриентлар EMU университетига таъсисчилар жорий этган

















