Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Zeekr 001 FR намойиш этилди. Унинг нархи қарийб 140 минг доллардан бошланади
Geely компанияси Zeekr 001 FR электромобилини тақдим қилди.
Моделнинг интерьери янгиланган дизайнда, ташқи кўриниши ҳам бироз ўзгарган. Бироқ автомобиль стандарт лифтбэк Zeekr 001’нинг умумий дизайнини ўзида сақлаб қолган.
Олд бампер ўзгаришларга учраган. Қизил спойлердан фойдаланилган. Компания ушбу модели орқали Tesla’нинг Model S Plaid’ига рақобатчи бўлишни кўзлаган.

Zeekr 001 FR янги дастурий таъминот билан таъминланган. Бироқ ҳозирча электромобилнинг бошқа хусусиятлари, имкониятлари маълум қилинмади. Стандарт Zeekr 001 554 от кучига эга двигатель билан ҳаракатланади.
Компания, шунингдек, 001 FR — моделнинг махсус версияси эканлигини таъкидлаб, нархи 138 700 доллардан бошланишини эълон қилди. Ҳозирча моделнинг қачондан серияли ишлаб чиқарилиши номаълум.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Европада нархи 55 940 евродан бошланадиган Zeekr 001 учун сотувлар очилганди. Уни серияли ишлаб чиқариш ҳам бошланган.
Мавзуга оид
13:12 / 18.05.2026
“Дружба”да ёнган Zeekr воқеаси: суд автомобил эгаси фойдасига 450 млн сўм ундиришни белгилади
19:45 / 03.12.2025
50 минг долларлик даъво: Тошкентда зарядга қўйилган электромобил нега ёниб кетганди?
10:32 / 20.11.2024
Чилонзорда Zeekr ва Onix тўқнашиши оқибатида бир киши жароҳат олди
17:00 / 02.10.2024