Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эркин Муҳиддинов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди.
Бугун, 12 август куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари 86-сессияси бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, сессия ишида Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси Ғофур Мирзаев ва Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.
Кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди. Абдурасул Абдуллаев Оҳангарон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.
Эркин Муҳиддинов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Э.Муҳиддинов 1976 йили Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йили Андижон иқтисодиёт бошқарув институти, 2000 йили Банк-молия академияси, 2007 йилда Ривожланаётган иқтисодиётлар институти олий мактабини (Япония) тамомлаган.
Эркин Муҳиддинов ушбу тайинловга қадар камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
23:27 / 29.04.2026
Оҳангарондаги 14 ёшли қиз билан боғлиқ ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинди
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
14:29 / 13.02.2026