Ўзбекистон | 17:55 / 13.08.2023
12082
1 дақиқада ўқилади

Хорижий ва нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни ўтказилади

Тест синовлари икки сменада ташкил этилади.

Фото: Kun.uz

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларидан, шунингдек Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМга кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни бўлиб ўтади.

Тест синовлари икки сменада ташкил этилиб:

1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
1-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олиши мумкин.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид