Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил июль ойида 1218 бирликни ташкил этиб, июнь ойига нисбатан 21,8 фоизга ошган. 

Маълум қилинишича, компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидаги операциялар сони 5,3 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент деярли ўзгармаган;
  • товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш жадаллиги 48 фоизга сезиларли ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 25 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Қашқадарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.