Гватемала президентлигига номзод, Semilla ҳаракати вакили Бернардо Аревало президентлик сайловида ғалаба қозонди.

Олий сайлов трибуналига кўра, сайлов бюллетенларининг қарийб 95 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин, Аревало 59 фоиз овоз тўплаган. Унинг рақиби, собиқ биринчи хоними Сандра Торрес 36 фоиз овоз тўплади.

Аревало Гватемала пойтахтида овоз берганидан сўнг, «Биз ҳаммамиз мамлакат келажагини белгилаш учун ўз фикримизни билдиришга ҳақли ва шарафлимиз», деди.

Лавозимини тарк этаётган ва сайловда иштирок этмаган амалдаги президент Алехандро Жаматтеи натижалар эълон қилинганидан кўп ўтмай, Аревалони табриклади ва натижалар расман эълон қилингач, ҳокимиятни топширишни бошлашни таклиф қилди.

Бернардо Аревало - Гватемаланинг биринчи демократик йўл билан сайланган раҳбари Хуан Хосе Аревалонинг ўғли. У коррупцияга қарши платформа орқали сайовда қатнашди.