Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишни кўчириш бўйича ўтказилган тест синовлари юзасидан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди
Аризалар 31 августга қадар онлайн тарзда қабул қилинади.
Фото: Kun.uz
Ўқишини хорижий ва нодавлат ўқув даргоҳларидан давлат олий таълим муассасасига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди.
Апелляция аризалари 31 августга қадар my.uzbmb.uz сайти орқали (талабгорнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинади.
Талабгор апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.
Апелляция аризасини берган талабгорга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.
Талабгор хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва рухсатнома билан Билимни баҳолаш агентлигига бориши лозим.
Мавзуга оид
11:52 / 14.08.2025
Абитуриентларнинг апелляция аризаларини топшириш шартлари эълон қилинди
12:33 / 17.08.2024
Натижасидан норози абитуриентлар учун апелляция саналари маълум қилинди
15:03 / 14.08.2024
Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди
16:54 / 13.08.2024