Жамият | 08:07 / 29.08.2023
11852
1 дақиқада ўқилади

Тошкент марказидаги кўчанинг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади

Якуб Колас кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Тошкент шаҳар Миробод туманининг Якуб Колас кўчаси ҳудудида 18х6 метр узунликдаги 110 кВ бўлган юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 28 август кунидан 4 сентябр кунига қадар Якуб Колас кўчасининг Миробод тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий кўп тармоқли поликлиникаси ёнидан 20 метр узунликдаги (110-умумтаълим мактаби қаршиси) қисми барча турдаги автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Ҳокимлик ҳайдовчилардан ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид