Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда ўзбекистонлик ишчиларнинг вақтинча меҳнат фаолиятига оид ҳужжат ишлаб чиқилади
Тел-Авивда Ўзбекистон ва Исроил ишлаб чиқарувчилари ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Феруза Маҳмудова Исроилнинг Ишлаб чиқарувчилар уюшмаси президенти Рон Томер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Тадбир давомида асосий эътибор икки давлат учун истиқболли бўлган электротехника, кимё ва фармацевтика йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, республика малакали ишчиларининг Исроилда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишга оид тегишли ҳужжатни ишлаб чиқишга келишилди.
Исроил томонининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг кенг саноат салоҳияти ва етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналари билан танишиш мақсадида уюшма делегацияси яқин истиқболда Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Исроил ишлаб чиқарувчилар уюшмаси 1921 йилда ташкил топган бўлиб, 2 мингдан ортиқ турли уюшма ва корхоналарни бирлаштиради. Ташкилот иқтисод, меҳнат, ташқи савдо алоқалари, молия ва коммуникация бўлимларидан иборат.
Мавзуга оид
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026