Иқтисодиёт | 07:38 / 01.09.2023
17931
1 дақиқада ўқилади

Хитой йил бошидан буён Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритди

Фото: iStock

Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори экани тўғрисида маълумот берилди.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 139,1 трлн сўмни ташкил этган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 59 трлн cўм миқдорида қайд этилган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор – мамлакатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди – 20,5 фоиз.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Россия – 18,8 фоиз;
  • Туркия – 6,2 фоиз;
  • Саудия Арабистони – 8,5 фоиз;
  • Кипр – 4,3 фоиз;
  • Германия – 2,7 фоиз;
  • Швейцария – 2,5 фоиз;
  • Буюк Британия – 2 фоиз;
  • АҚШ – 1,9 фоиз;
  • Италия 0,5 фоиз.

Мавзуга оид