Путин Эрдўғандан “аразладими”?
Россия-Туркия ўртасидаги бирламчи келишувга кўра, сентябр ойида Путин Истанбулга келиши керак эди. Лекин якунда Эрдўған Сочига борди. Демак, Путин Эрдўғандан норози бўлган, аразлаган ва Туркияга боришдан бош тортган.

Фото: Sputnik / XinHua / Global Look Press
Июл ойларида Эрдўған Россия-Украина ўртасида тутган мувозанатини бузиб, Украина манфаатлари учун учта катта қадам ташлаган эди. Туркия президенти Украина НАТОга қўшилишини сўзсиз қўллади; Швецияни НАТОга кириши учун ўз ветосини олиб, розилик билдирди; ўтган йил сентябрида эса уруш охирига қадар Туркияда қолиши керак бўлган «Азов» полки қўмондонларини Украинага қайтарганди.
Путин назарида, Эрдўған “келишувларни бузиб, ғарбга сотилди”. Кейинги йилларда шаклланган геосиёсий тафаккурга кўра, Путин ва Эрдўғанни бирлаштирадиган муҳим нуқта – кўпқутбли геосиёсий эътиқод эди. Яъни дунё кўп қутбли бўлиши керак, Вашингтоннинг муқобиллари албатта бўлиши керак, коллектив ғарбнинг глобал монополияси барҳам топиши керак...
Бироқ, яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган Эрдўған, иқтисодий ва бошқа манфаатларни ўйлаб, Брюссел ва Вашингтон томон жиддий яқинлашди. Бу Москвани, табиийки, қаттиқ норози қилди.
Лекин Туркия дипломатияси Россия билан ишлашда давом этмоқда. Ўтган ҳафта Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Москвада бўлиб, россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар олиб борди. Туркия Россияни ғалла келишувига қайтармоқчи. Россия ҳам Туркия ва ғарб давлатларига ўзининг баъзи шартларини қўйган.
Путин Туркияга келишдан бош тортар экан, Эрдўғаннинг ўзи Сочига боришга тайёр. Шу фонда, Украина ўзининг мудофаа вазирини алмаштирмоқда. Ўзбекистонда туғилиб, Украинага кўчиб кетган асли қримтатар Рустам Умеров Зеленский томонидан янги мудофаа вазири бўлиш учун номзод сифатида кўрсатилган.
Энди Украина парламенти тасдиқласа, Умеров мудофа вазири бўлади. Бу билан, Украина қримтатарларга алоҳида эътибор бермоқда. Бу айниқса Туркияга жиддий таъсир қилиши керак. Чунки Туркияда қримтатарларини Қрим турклари дейишади.
Туркий шахс Украина мудофаа вазири этиб тайинланиши, Туркия, дунё туркийлари, мусулмон дунёси томонидан бу урушга муносабатни маълум даражада ўзгартиради. Бу энг аввало Туркияга мужда ҳисобланади: “Россия босқинига қарши туркий/мусулмон вазир бошилигида уруш олиб бормоқдамиз, бизни янада кучлироқ қўллаб-қувватланг!” дейишмоқчидек.
Камолиддин Раббимов,
сиёсий таҳлилчи
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
-
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди
Жаҳон | 23:04 / 16.04.2025
-
Bloomberg Хитойнинг АҚШ билан музокаралар ўтказиш шартларидан хабар топди
Жаҳон | 23:01 / 16.04.2025
-
Тошкентда йўл талашган Spark ҳайдовчиси темир билан Matiz ҳайдовчисини урди
Жамият | 22:28 / 16.04.2025
Мавзуга оид

15:09 / 16.04.2025
Лавров Путиннинг янги «амбицияли» режаларини маълум қилди

16:59 / 14.04.2025
«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

10:30 / 14.04.2025