Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонга инвестиция қонунчилигини такомиллаштиришга ёрдам беради
Халқаро молия корпорацияси Япония ҳукумати билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳукуматига янги инвестиция қонунчилигини тайёрлашда ёрдам беради.
Ўзбекистон ҳукумати ва Халқаро молия корпорацияси (IFC) ўртасида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида мамлакатнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича битим тузилди.
Япония ҳукумати билан ҳамкорликда IFC Ўзбекистон ҳукуматига бозорга чиқиш қоидаларини аниқ белгилайдиган, хорижий инвесторлар ва уларнинг инвестицияларига тенг муносабатда бўлишни таъминлайдиган, инвесторларга низоларни ҳал қилишнинг халқаро механизмларидан фойдаланиш имкониятини берадиган ва фақат ташқи иқтисодий ва хусусий инвестицияларга йўналтирилган янги инвестиция қонунчилигини тайёрлашда ёрдам беради.
IFC ҳукуматга махсус иқтисодий зоналарни яратиш ва улардан фойдаланишда хусусий сектор иштирокини таъминлайдиган меъёрий ҳужжатларни амалга оширишга ёрдам беради ҳамда тегишли техник-иқтисодий асослар ҳамда атроф-муҳит ва барқарорлик таҳлили асосида жой танлашни таъминлайди. Амалдаги қоидалар ҳудудларни давлат томонидан бошқаришни назарда тутади, бу эса хусусий сектор иштирокини чеклайди ва тўғридан тўғри хорижий инвестициялар оқимини тўхтатади.
Мавзуга оид
09:15
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026