Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лифтларни фойдаланишга қабул қилишдан олдин уларни мажбурий тартибда диспетчерлик хизматига улаш таклиф этилмоқда
Ҳукумат қарорига лойиҳасига кўра, барча ҳудудларда лифт ускуналарини мониторинг қилиш бўйича диспетчерлик хизматлари ташкил этилиши кутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Саноат электротехника маҳсулотларидан фойдаланишда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ушбу маҳсулотлар устидан сифат назоратини кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳанинг мақсади - аҳолининг кўп квартирали уйларда яшаши учун қулай ва хавфсиз шарт-шароитлар яратиш, лифтлар техник ҳолатини тубдан яхшилаш, авария ҳолатларининг олдини олиш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш, давлат стандартлари ва сифат талабларига мос келмайдиган маҳсулотлар импортини тартибга солиш.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:
- кўп квартирали уй-жой фонди, шунингдек, лифт ўрнатилиши назарда тутиладиган барча объектлардаги лифт ускуналарини фойдаланишга қабул қилишдан олдин уларни мажбурий тартибда диспетчерлик хизматига улаш;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларида лифт ускуналарини мониторинг қилиш бўйича диспетчерлик хизматлари кўрсатилишини ташкил этиш ва доимий фаолият юритишини таъминлаш.
Мавзуга оид
09:10 / 19.05.2026
Лифт хавфсизлигини баҳолаш тизими учун янги тартиб жорий этилмоқда
08:47 / 12.11.2025
Қурилиш вазирлиги: «Тошкентда 9 минг лифт носоз» деган хабарлар асоссиз
20:31 / 10.11.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уй лифтларида 37 мингдан ортиқ носозлик қайд этилди
11:35 / 27.09.2025