Шавкат Мирзиёев 18 август куни тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида белгиланган вазифалар ва режаларни амалга ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ҳужжатда президент Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг ролини кенгайтириш бўйича таклифларни маъқуллаган. У бир йил аввал тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича маслаҳат органи сифатида ташкил этилган эди.
Кенгаш мажлислари ойига камида бир марта ўтказилади. Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгунга қадар муҳокама қилинади.
Кенгашнинг янгиланган таркиби ҳам тасдиқланди. Унинг аъзолари сони 22 нафардан 30 нафаргача кенгаймоқда, улар орасида амалдорлар ҳам камроқ бўлади.
Янгиланган таркибдан Сардор Умрзоқов, Лазиз Қудратов, Илҳом Норқулов, Шерзод Қудбиев, Обид Ҳакимов каби амалдорлар ҳамда тадбиркор Мурод Назаров ўрин олмаган.
Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши янги таркиби:

1. Д.Ваҳобов - Савдо-саноат палатаси раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси
2. Д.Қосимов - Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
3. Лавозими бўйича - "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ раиси
4. Э.Абдуллаев - SUN-HIGHTECH масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
5. Р.Абдуллаев - Almerro Group масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
6. Л.Белоусова - Ўзбекистон муҳандис-маслаҳатчилар уюшмаси директори
7. О.Болтаев - Well done оилавий корхонаси раҳбари
8. С.Голосова - TRI-S-AUDIT масъулияти чекланган жамияти директори
9. А.Добрих - IFTIHOR KIYIM SANOAT масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
10. Ж.Есмурзаев - MEDICAL CENTRE масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
11. Ф.Илёсов - ILYASOV масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси









