Янги ўқув йили бошланиб, талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи кун тартибига чиқди. Давлат олий таълим муассасалари айни кунларда неча фоиз талабани ётоқхона билан таъминлай оляпти, 2023 йилда яна қанча ётоқхона қурилади, ётоқхона қуриш бўйича олдинги йилги режаларнинг қанчаси бажарилди? Kun.uz шу каби саволларга жавоб излайди.
Талабаларнинг қанчаси ётоқхона билан қамраб олинади?
Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг Kun.uz'га берган маълумотига кўра, айни дамда республикада 302 та талабалар турар жойи бўлиб, улар жами 116 мингдан ортиқ талабани қамраб олади. Бу ётоқхонага муҳтож талабаларнинг 43 фоизига тўғри келади.
“Давлат олий таълим муассасалари 2022/2023 ўқув йилида ётоқхонага эҳтиёжи бор талабаларнинг 32 фоизини ётоқхона билан таъминлаганди. Яъни ўтган йили талабалар турар жойларида 95 минг ўрин бор. Бу йил 116 мингдан ортиқ бўлиб, бу – олдинги йилдан 11 фоизга ошганини кўрсатади”, – дея маълумот берди вазирлик бош мутахассиси Лазиз Мингешов.
Расмийлар берган маълумотдан келиб чиқилса, демак, яна 116 мингдан кўпроқ талабанинг ётоқхонага эҳтиёжи бор.
Талабалар Тошкентга қайтди. Тошкент уларни севмайди
2022 йилги режа
2021 йил сентябридаги ҳукумат қарорига кўра республика бўйича давлат-хусусий шерикчилиги асосида ҳар бири ўртача 400 ўринли жами 228 та талабалар турар жойлари барпо этилиши белгиланганди. 2022 йилнинг ўзида ҳудудларда 47та ётоқхона қурилиши керак эди. Kun.uz суриштирувлари натижасида 2022 йилнинг июл ойида йиллик режанинг 4 фоизи бажарилгани маълум бўлганди. Тадбиркорлар ТТЖ қуриш жараёни мураккаб ва узоқ вақтни талаб қилгани сабаб кўп қаватли уй қуриб сотишни афзал кўришаётгани ҳақида айтишганди. Хўш, 2022 йилги режанинг қанча қисми бажарилди ва 2023 йил учун нечта ётоқхона қуриш режалаштирилган?
Вазирликка кўра, 2022 йилда жами 17505 ўринли 36та ТТЖ қуриб фойдаланишга топширилган. Бу – ўтган йилги режадан 11та кам ётоқхона қурилган дегани.
Мавҳумлик ва хаос: Тошкент яна уйсиз талабалар шаҳрига айланди







