Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат қўмитаси ташаббуси билан ноқонуний чиқиндихона бартараф этилди
Тошкент шаҳридаги ноқонуний чиқиндихона бартараф этилиб, ҳудуд тартибга келтирилди.
Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 49-оилавий поликлиника ёнида чиқиндилар тўпланаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Масала Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси экспертлар гуруҳи аъзолари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси масъуллари, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари томонидан ўрганилди.

Қайд қилинишича, хабарда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган ва Юнусобод тумани ободонлаштириш бошқармаси автотураргоҳи ҳудудида чиқиндилар ноқонуний равишда жойлаштирилгани аниқланган.

Масъуллар томонидан ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, тўпланган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича амалий чоралар кўрилган. Келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
08:32 / 20.05.2026
Наркожиноятлар учун шартли озод қилиш тартиби чекланади
19:00 / 19.05.2026
Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди
21:53 / 18.05.2026
Сотувчи харидорнинг қонуний талабини бажармаса, электрон платформа зиммасига ҳам масъулият юкланади
22:23 / 14.05.2026