Марокашнинг марказий қисмидаги Юқори Атлас тоғлари ҳудудида 9 сентябрга ўтар кечаси 7,2 магнитудали зилзила рўй бериб, олти провинцияга зарар етказди.

REUTERS/Abdelhak Balhaki
REUTERS/Abdelhak Balhaki
Амизмиз ва Уирген оралиғидаги ҳудудда қулаган уй. REUTERS/Ahmed El Jechtimi
REUTERS/Abdelhak Balhaki

Сўнгги маълумотларга кўра, икки мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, икки мингдан ортиқ киши яраланган. Зилзила эпимарказига энг яқин жойлашган Марракиш шаҳрида турар жой бинолари ва бошқа бинолар қулаган. Уларнинг бир қисми ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Эски шаҳар ҳудудида жойлашганди.

Баррима масжиди минораси вайрон бўлди. Марракишдаги энг йирик ва энг кўҳна масжид бўлган Ал-Қутубия масжиди ҳам қисман шикастланган. Фото: REUTERS
Марракишнинг тарихий қисми (Мадина) 1985 йилда ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган. Уни сомонли лойдан қурилган биноларнинг қизғиш туси туфайли «қизил шаҳар» деб ҳам аташган. Ҳозирча шаҳарнинг қанча қисми бутунлай йўқ бўлгани аниқ эмас, аммо тарихчилар ҳар қандай зарарнинг ўрнини қоплаб бўлмаслигини айтишмоқда. Марракишга тахминан 1060 йилда асос солинганди. Фото: AFP
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA