Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санэпидқўмита Тошкент вилоятидаги боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарланганини тасдиқлади
Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти вақтинча тўхтатилгани айтилмоқда.
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 10-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болаларнинг овқатдан заҳарланиши ҳолати бўйича Санэпидқўмита ўз хулосасини берди.
«Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига 13 сентябр куни соат 14:00 дан бошлаб, 14 сентябр соат 21:00 га қадар шаҳардаги 10-сон ДМТТ тарбияланувчилари кўнгил айниши, қайт қилиш, тана ҳарорати кўтарилиши, тез-тез ич кетиши каби шикоятлар билан мурожаат қилиб, улардан 24 нафари «Овқатдан заҳарланиш ёки ошқозон фаолиятининг функционал бузилиши» бирламчи ташхиси билан ётқизилган, 7 нафарига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, Санэпидқўмита ходимлари томонидан беморлардан ҳамда ДМТТ омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларидан лаборатория текширувлари учун намуналар олинган.
Шу билан бирга, ДМТТ 240 нафар тарбияланувчиси шифокорлар томонидан «тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган ва тиббий назоратга олинган». ДММТ иш фаолияти вақтинча тўхтатилгани айтилмоқда.
Аввалроқ, Ангрен шаҳридаги 1-сон боғчада 3 нафар, 10-сон боғчада 14 нафар ҳамда 37-сон боғчада 1 нафар тарбияланувчи бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026
Катта Чимён тоғида оёғи лат еган фуқаро қутқариб қолинди
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
11:20 / 22.06.2026