Тележурналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди
У «Дунё бўйлаб» телеканалида рус тилида эфирга узатиладиган «Своими глазами» ҳамда «Актуално» дастурларини олиб борган.

Фото: Рамина Ягафарова / VK
Тошкентда 13 сентябрь куни «Дунё бўйлаб» телеканали журналисти Рамина Ягафарова вафот этди, деб хабар берди Gazeta.uz.
Қайд этилишича, Рамина Ягафарова 12 сентябрь куни кечқурун Чилонзор туманидаги хусусий клиникалардан бирида даволанаётган онасини кўриш учун борган.
Журналист томоғидаги оғриқ сабаб ўзи билан олиб юрган левофлоксацин (антибиотик) таблеткасини ичади. Орадан 10-15 дақиқа ўтиб, уни тутқаноқ тутган ва ҳушини йўқотган.
Хусусий клиника шифокорлари Ягафаровага биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатган, шундан сўнг уни жонлантириш бўлимига жойлаштиришган. Даво муолажаларидан сўнг у ҳушига келган, аҳволи яхшиланган.
Бироқ 13 сентябрь куни кундузи аёлда тутқаноқ қайталанган. Тиббий муоалажаларга қарамай, журналист тахминан 17:50 да вафот этган, дейилади туман прокуратураси ахборотида.
Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, журналист ўлими «дори (левофлоксацин)га аллергик реакция, мия ҳамда ўпка ўткир шиши, ўткир нафас олиш ва юрак-қон томир етишмовчилиги, анафилактика шок» натижасида юз берган.
Чилонзор туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Рамина Ягафарова «Дунё бўйлаб» телеканалида рус тилида эфирга узатиладиган «Своими глазами» ҳамда «Актуално» дастурларини олиб борган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида талабаларга дарс берган, шунингдек, докторлик диссертацияси устида иш олиб бораётганди.
Унинг ҳамкасбларидан бири Элмира Тухватуллинанинг айтишича, Рамина ўғли билан денгизга дам олишга боришни орзу қилган.
«Унинг каналимизга келганига кўп бўлмаганди, бироқ у жамоага жуда тез киришиб кетди ва унинг ажралмас қисмига айланганди», — дея ҳамкасбини хотирлади Тухватуллина.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Лондон музокараларида Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилади — WP
Жаҳон | 22:46
-
22 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:15
-
Bloomberg: Макрон муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиши мумкин
Жаҳон | 22:10
-
«Толибон» энди Россияда террор гуруҳи эмас. Ҳаракат аср бошида Россияга жиҳод эълон қилганди
Жаҳон | 21:47
Мавзуга оид

17:29 / 14.04.2025
“Бемор 12 соат қаровсиз қолган” – тележурналист Рамина Ягафарова ўлими бўйича икки шифокор жиноий жазога тортилди

14:54 / 27.05.2023