Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда икки кишига 3,3 минг доллар эвазига «права» олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Тошкент ва Андижонда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда А.Т. исмли шахс фуқаролар М.А. ва Т.А.га 3,3 минг доллар эвазига гўёки ИИБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай ўқув машғулотларига қатнашмасдан “Б”, “C”, “Д” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.
У келишилган пулдан 1 650 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда “А.-Г.” МЧЖга қарашли автомактабнинг бошқарув устаси И.С. фуқаро Ф.М.га танишлари ёрдамида “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 650 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026