16 сентябрь куни “Янги Ўзбекистон” боғида Ўзбекистондаги Coca-Сola компаниясининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан Coke Studio Fest бўлиб ўтди. Унда 60 мингдан ортиқ меҳмонлар иштирок этишди.
Coke Studio - турли маданиятлар ва жанрлардаги мусиқачиларни бирлаштирувчи платформадир. Унинг доирасида турли мусиқий тадбирлар ўтказилади. Coke Studio'нинг асосий миссияси - географик чегаралардан қатъи назар барча учун янги мусиқани очиш, мусиқанинг универсал тили орқали одамларни бирлаштириш ва унутилмас хотиралар ҳамда таассуротлар улашишдир. Ёш авлод учун бу ўзини кўрсатиш, мусиқа санъатини ўрганиш ва жаҳон трендларидан илҳом олиш имконидир. Бу йил "Янги Ўзбекистон” боғининг майдон бўйича миқёси туфайли юртимиз Coke Studio Fest'нинг глобал тарихига энг йирик мусиқий воқеалардан бири сифатида кирди. Coke Studio Fest Ўзбекистондаги Coca-Сola компаниясининг 30 йиллик юбилейи арафасида ўтказилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Coke Studio Fest фестивали мусиқа ва санъат турли ёш ва қизиқишларга эга инсонларни бирлаштиришини исботлади. Нафақат фестиваль меҳмонлари, балки глобал юлдузлар билан бир саҳнадан туриб куйлаган ёш юлдузларимиз ҳам ундан илҳомланди.
Andro ва Artick&Asti саҳнадан туриб Ўзбекистонга илиқ кутиб олгани учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистондаги Coke Studio Fest учун эксклюзив дастур тайёрлаган Afrojack чиқишида эса саҳна экранларида "Thank you Uzbekistan" ёзуви эътиборни тортди.


"Аввал менинг глобал миссиям бўлмаган. Аммо ҳозир мен уни топдим: мен жонли эфирлар ташкил қилиб, улар давомида болаларга мусиқа, катталарга эса диджейлик ва продюсерликни ўргатаман. Менга одамларга бу соҳа аслида қандай ишлашини тушунтириш, студияларда сет тайёрлаш жараёни, саҳнадаги фаолиятни кўрсатиш ёқади. Мен келажакда бу фаолиятни ривожлантириб, энди бошлаётган санъаткорлар учун эшикларни очмоқчиман. Агар сиз ўзбекистонлик диджей бўлсангиз, бизнинг ресурсларимиздаги жонли эфирларга эътибор қаратинг. Шунингдек, сиз ўз мусиқангизни тўғридан-тўғри лейблга ва у ердан барча стейкхолдерларга юборишингиз мумкин. Синаб кўриш ва интилиш доим муҳим. Сиз аёл ёки эркаклигингиз муҳим эмас, одамларга қизиқ ягона нарса бу - мусиқа. Сиз бу билан неча йил шуғулланганингиз ҳам қизиқ эмас. Агар кейинги трек тингловчига ёқмаса, шоунгизга ҳеч ким келмайди", - деди Afrojack ўз интервьюсида.













