Жаҳон | 10:26 / 23.09.2023
4658
1 дақиқада ўқилади

Фон дер Ляйен йил охиригача ЕК раҳбари лавозимига қайта номзод бўлиши ҳақида қарор қабул қилади

Европа комиссияси раиси The Washington Post газетасига берган интервюсида шу йил охирига яқин қарор қабул қилишини айтди. 

Фото: Yves Herman / Reuters

Европа комиссияси (ЕК) раиси Урсула фон дер Ляйен The Washington Post газетасига берган интервюсида жорий йил охирига қадар Европа Иттифоқи раҳбари лавозимига яна номзод бўлиш-бўлмаслиги ҳақида қарор қабул қилишини айтди

«Мен йил охиригача қарор қабул қиламан», деди фон дер Ляйен лавозимга қайта ўз номзодини қўйиш нияти ҳақидаги саволга. 

Фон дер Ляйен НАТОнинг навбатдаги бош котиби бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида нашр мухбири у қайси ишни афзал кўришини сўради: Европа комиссиясидами ёки НАТОда. 

«Юрагимда доимо Европа, мен Европада туғилганман. Мендаги биринчи ватан ҳисси Европа билан боғлиқ ва ўйлайманки, бу менинг хотирамда аниқ муҳрланган, чунки менинг ота-онам қатъий европаликлар бўлган», - деди ЕК раиси. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид