Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Озарбойжонга ташриф буюради
Туркия раҳбари 25 сентябр куни Озарбойжоннинг Нахчиван автоном республикасига боради.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бугун бир кунлик амалий сафар билан Озарбойжоннинг Нахчиван автоном республикасига боради.
Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими баёнотида айтилади.
Ташриф Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалга оширилади.
Баёнотга кўра, лидерлар икки томонлама Туркия-Озарбойжон муносабатларини муҳокама қилади.
Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, биринчи навбатда Озарбойжоннинг Қорабоғ минтақасидаги сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашилади.
Туркия ва Озарбойжон президентлари Игдир-Нахчиван газ қувури қурилишига старт бериш ва модернизация қилинган Нахчиван ҳарбий мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
11:16 / 25.05.2026