Беларусда дронларни сақлаш ва ишлатиш тақиқланди
Ҳужжат жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган, дея маълум қилди Беларус Республикаси президенти матбуот хизмати.
Беларус президенти Александр Лукашенко жисмоний шахсларга Беларус ҳудудига фуқаролик учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш, сақлаш, сотиш, фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Беларус раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужжат жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролик учувчисиз учиш аппаратлари ва ҳаво кемалари моделларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган.
Фуқаролик учувчисиз учиш аппаратларини Беларус ҳудудига олиб киришга, сақлашга, муомалага чиқаришга, улардан фойдаланишга ва ишлаб чиқаришга фақат ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тадбиркорлик ва касбий фаолият мақсадларида ушбу фармонда белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда рухсат берилиши белгиланди.
Фармонда юридик шахсларга ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли бўлган фуқаролик учувчисиз учиш аппаратларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
12:50 / 18.10.2024