Ўзбекистон октябрдан бошлаб Россия газини импорт қилади
Россиядан йилига 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олиш бўйича шартнома имзоланган.
Ўзбекистон 1 октябрдан Россия газини импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлигига таяниб, ТАСС хабар берди.
«Юқори босимли газни қабул қилиш учун барча зарур инфратузилма ва газ қувурлари тайёрлаб қўйилди», деб Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.
Аввалроқ, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон ҳукумати «Газпром» билан республикага табиий газ етказиб бериш бўйича икки йиллик шартнома имзолаган эди, унинг йиллик етказиб бериш ҳажми қарийб 2,8 миллиард куб метрни ташкил қилади.
Жорий йилнинг 16 июн куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича келишув ва республика газ транспорт тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича «йўл харитаси» имзоланган эди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион куб метр табиий газ импортини бошлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:50
Равшан Аскеров Россияда «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди
10:15
Россиянинг Запорижжяга янги ракета зарбаси: камида 16 киши яраланди
23:41 / 22.01.2025
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
21:40 / 22.01.2025