Жанубий Америкадаги дунёнинг энг йирик ҳавзага эга дарёси бўлмиш Амазонка бутун минтақа ҳаётига катта таъсир кўрсатади. Ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат ва қурғоқчилик туфайли Амазонканинг ўзи, унинг ирмоқлари ва ушбу дарё билан боғлиқ кўллардаги сув сатҳи кузатувлар тарихидаги энг паст даражага тушди. Саёзлик ва сув ҳарорати ошиши Тефе кўлида балиқлар ва юзлаб делфинлар ёппасига нобуд бўлишига олиб келди. Сув сатҳи пасайиши дарёда кемалар қатновини ҳам қийинлаштирмоқда, Амазонка ёқасида яшаб келган ва асосий даромад манбайи балиқчилик бўлган одамлар эса оғир аҳволда қолган. Қуйида дунёдаги энг йирик дарёдаги қурғоқчилик ва саёзлик оқибатлари акс этган суратлар. Олимларга кўра Амазонкада рўй бераётган ҳолат, катта эҳтимол билан, инсон омили туфайли рўй бераётган глобал иқлим ўзгариши кўринишларидан бири саналади.

Edmar Barros / AP Photo / Scanpix / LETA

Raphael Alves / EPA / Scanpix / LETA

Raphael Alves / EPA / Scanpix / LETA

Bruno Kelly / Reuters / Scanpix / LETA

Bruno Kelly / Reuters / Scanpix / LETA










