Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳмуд Аббос араб давлатлари етакчилари билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилди
Фаластин президенти Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Иордания қироли Абдуллоҳ II, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Иордания қироли Абдуллоҳ II, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA расмий ахборот агентлиги хабар берди.
Хабарга кўра, музокаралар чоғида «Исроил ҳужумларини тўхтатиш имкониятлари» муҳокама қилинган.
Муҳаммад ибн Салмон билан суҳбатда Аббос Ар-Риёдга «ўзгармас позицияси ва Фаластин халқини кучли қўллаб-қувватлагани учун» миннатдорчилик билдирди.
Саудия валиаҳд шаҳзодаси, ўз навбатида, унинг мамлакати «Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда ҳамда тинчлик ва барқарорликни тиклаш учун барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишда» давом этишига ишонтирди.
Қатар ва Иордания раҳбарлари билан музокаралар чоғида Маҳмуд Аббос «Исроил армиясининг Фаластин шаҳар ва қишлоқларига, биринчи навбатда, Ғазо секторига ҳужумларини тўхтатишга» ҳисса қўшиши мумкин бўлган ҳамкорликнинг ўта муҳимлигини таъкидлади.
Фаластин президенти, шунингдек, Ғазо секторига тиббий ва ҳуманитар ёрдам етказилиши зарурлигини айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, «минтақада ўсиб бораётган муаммоларнинг ягона ечими - пойтахти Қуддус бўлган Фаластин давлати ҳудудини Исроил томонидан босиб олинишига барҳам берадиган сиёсий келишув».
Қатар ва Иордания етакчилари минтақадаги вазиятни юмшатиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга, шу мақсадда минтақавий ва халқаро даражада барча манфаатдор томонлар билан алоқаларни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.
Мавзуга оид
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
17:42 / 07.04.2026