Ўзбекистон | 18:55 / 11.10.2023
5033
2 дақиқада ўқилади

«Янги Ўзбекистон» университети ҳамда немис компаниялари вакиллари учрашишди

Фото: Янги Ўзбекистон

Ўзбек академияси ва немис саноати ўртасида ҳамкорлик экотизимини яратиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

3 октябр куни «Янги Ўзбекистон» университетида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган немис компаниялари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер ҳамда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 30 га яқин германиялик саноат компаниялари иштирок этди.

Немис компанияларига «Янги Ўзбекистон» университетининг инновация, илмий-тадқиқот ва академик салоҳияти тақдимот қилинди. Иштирокчилар таълим, илм-фан ва саноат ўртасида ишга солинмаган катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.

Тадбир якунида «Янги Ўзбекистон» университети ва германиялик саноат компаниялари ўртасида талабалар амалиёти, биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, олимпиада, ҳакатон ва шу каби тадбирларни ташкил этишга келишиб олинди.

Сайт: newuu.uz

Telegram: t.me/newuzbekistanuniversity

Instagram: instagram.com/newuzbekistanuniversity

Facebook: facebook.com/newuzbekistanuniversity

Реклама

Мавзуга оид