«Шоҳсарой» қурилиш компанияси ўзининг янги «Sokin diyor» турар жой мажмуасидаги хонадонлар сотувини бошлади. Мажмуадан октябр ойи давомида уй харид қилганда 2% дан 12% гача чегирма эълон қилинди.
Бугун пойтахт Тошкентнинг қайси нуқтасига қараманг қурилиш жараёнига гувоҳ бўласиз. Уларнинг аксарияти талаб юқори бўлган турар-жой биноларидир. Тўғри уй жой қурилиши соҳасида сифатсиз уй қурган қурилиш ташкилотлари тўғрисида кўпроқ эшитяпмиз. Аммо шундай қурилиш компаниялари борки, улар ўз ишининг устаси. Бу галги мақолада мана шундай компаниялардан бири бўлган «Шоҳсарой» бренди ҳақида билиб оласиз. Компания шу кунга қадар ўзининг «Шоҳсарой», «Sezam» ва «Vega» турар жой мажмуаларини қуриб фойдаланишга топширган.

«Бизнинг «Шоҳсарой» қурилиш компаниямиз 2019 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозиргача Юнусобод туманида учта лойиҳани амалга оширдик. Мана шу лойиҳалар доирасида беш юзга яқин турар-жой хоналари ҳамда юзга яқин савдо-маиший биноларини ўз эгаларига топширдик. Бизнинг тўртинчи лойиҳамиз Яшнобод туманида жойлашган «Sokin diyor» турар-жой мажмуаси бўлиб, бу ерда 1 500 дан ортиқ хонадонлар барпо этилади», - дейди компания директори Санжар Равшанов.

«Сокин Диёр» турар жой мажмуаси «Шоҳсарой»нинг 4-лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳада жами 2,2 гектар майдонда қурилиш ишлари олиб борилади. Мажмуада 7 хил типдаги 16 қаватли уйлар 18 та блокдаги 1600 хонадондан ташкил топади.
Бундан ташқари лойиҳада:
1. 24/7 форматда видеокузатув;
2. Ерости ва ерусти автотураргоҳлари;
3. Болалар ва спорт майдончалари;
4. Савдо мажумуалари;
5. Яшил ҳудуд мавжуд.

Мажмуанинг биринчи қавати дўконлар, кафелар, дорихона ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари учун ажратилади. Катта ҳажмдаги автотураргоҳ шу ерда яшовчи хонадон эгалари учун хизмат қилади. Мажмуадаги хонадонлар ўзининг сифати ва ишончлилиги билан ажралиб туради. Бу ерда:










