Байден фаластинликлар учун 100 млн долларлик инсонпарварлик ёрдамини эълон қилди
Оқ уйнинг аниқлик киритишича, пуллар «Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилдаги Фаластин халқига» ёрдам бериш учун сарфланади.
АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни берган баёнотида, 100 миллион доллар «бир миллиондан ортиқ кўчирилган ва можаролардан азият чеккан одамларни тоза сув, озиқ-овқат, гигиена воситалари, тиббий ёрдам ва бошқа зарур маҳсулотлар билан таъминлаш» учун сарфланишини айтди.
Оқ уйнинг таъкидлашича, «Қўшма Штатлар ишончли ҳамкорлар, жумладан, БМТ агентликлари ва халқаро ноҳукумат ташкилотлари орқали ҳуманитар ёрдам кўрсатмоқда».
Президент Байденнинг сўзларига кўра, Ғазо секторининг тинч аҳолиси вазиятда «айбдор эмас ва жабр кўрмаслиги керак. Фуқаролар ҳаётини ҳимоя қилиш ва муҳтожларга зудлик билан ёрдам бериш керак».
Оқ уй баёнотида, шунингдек, «Қўшма Штатлар минтақадаги ҳамкорлар билан яқин алоқани давом эттириши, хавфсизликка эришиш ва ёрдам беришга ҳаракат қилаётганларни қўллаб-қувватлаш ҳамда [фуқароларнинг] озиқ-овқат, сув, тиббий ёрдам ва уй-жойдан фойдаланишини осонлаштириш муҳимлигини таъкидлайди».
Аввалроқ АҚШ президенти Тел-Авивда сўзга чиқиб, Исроилни тинч аҳолининг оғир аҳволини енгиллаштириш учун Мисрдан келаётган инсонпарварлик ёрдамининг Ғазога киришига рухсат беришга чақирган эди.
Байденнинг ташрифи якунида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг идораси Исроилнинг Миср орқали Ғазо жанубига озиқ-овқат, сув ва дори-дармонларни жўнатишига рухсат беришини билдирган. Шу билан бирга, у ҲАМАС гаровга олганларни озод қилмагунча Исроилдан ёрдамга рухсат бермаслигини яна бир бор таъкидлади.
Мавзуга оид
12:44
«Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз». Байден ва Жинпинг Перуда учрашди
09:31 / 15.11.2024
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
21:08 / 14.11.2024
Президентлар учрашуви: Байден ва Трамп Оқ уйда икки соат гаплашди
09:40 / 14.11.2024