Ўзбекистон | 11:20 / 20.10.2023
4282
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциациясига асос солинди

Президент администрацияси департамент раҳбари Одил Абдураҳмонов Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раиси этиб сайланди.

Фото: Olympicuz

Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди. Миллий олимпия қўмитасида ассоциациянинг илк конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда президент администрацияси департамент раҳбари Одил Абдураҳмонов номзоди Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раислигига илгари сурилди. Делегатлар ушбу номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлади ва О.Абдураҳманов янги ташкил этилган ушбу ассоциация раиси этиб сайланди.

Кун тартибига мувофиқ, ассоциация раиси ўринбосарларининг таркиби ҳам шакллантирилди. Унга кўра, ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Жаҳонгир Наврўзов, Моҳир Каримов ҳамда Шоҳруҳ Далиев ассоциация раиснинг ўринбосарлари лавозимига сайланди.

Мавзуга оид