The Digital Banker версияси бўйича “Капиталбанк” АТБ Ўзбекистондаги "Энг яхши чакана банк" номинациясини олди
2023 йилнинг 19 октябрь куни Цингапурда бўлиб ўтган Global Retail Banking Innovation Awards 2023 мукофотининг тантанали маросимида, Best Retail Bank – Uzbekistan (Ўзбекистондаги энг яхши чакана банк) номинациясида бош мукофотни “Капиталбанк” АТБ қўлга киритди.
Global Retail Banking Innovation Awards (GRB Awards) дунёнинг чакана банкинг соҳасидаги энг катта обрўга эга мукофотларидан биридир. Мукофот совриндорлари истеъмолчилар банкинги, маҳсулот инновацияси ва хизматлар соҳасида стандартларни ўрнатадиган дунёнинг етакчи банкларидир. Мукофот ҳакамлар ҳайъати таркибига аналитик, аудиторлик ва консалтинг: Deloitte, KPMG, Ernst&Young, PwC, Forrester ва бошқа компаниялар вакиллари киради.
“Kapitalbank” АТБ ушбу шарафга The Digital Banker ҳакамлар ҳайъатининг қатъий қароридан сўнг сазовор бўлди, – деди Нирав Пател, The Digital Banker бошқарувчи директор ва муҳаррири. – Кенг филиал тармоғи ва рақамли имкониятларга эга бўлган чакана банкинг соҳасида кучли позицияси, Kapitalbank’га инновацион маҳсулотлар билан мажмуавий ечимларни тақдим этиш ва аҳолига молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш имконини беради. Ўзбекистондаги энг йирик чакана кредитор сифатида банк кредитлаш бозорининг 14 фоизини ва жисмоний шахсларнинг депозитларининг 16 фоизини эгаллайди, бу эса келгусида ўсиш учун барча имкониятларни яратади.
– Халқаро мукофот, биринчи навбатда, жамоамиз аъло даражада ишлаганининг яна бир далилидир, – дейди “Kapitalbank” АТБ бошқаруви раиси Кирилл Маевский. — Биз жаҳоннинг энг замонавий технологиялари ва ечимларини банк соҳасига фаол жорий этиб, уларни миллионлаб Ўзбекистон аҳолисига тақдим этмоқдамиз. Ва, албатта, биз мижозларимиз учун банк хизматларининг сифати ва ишончлилигини фақат юқорига кўтаришга ҳаракат қиламиз, чунки бу етакчи бўлиб қолишнинг ягона йўлидир.
“Энг яхши чакана банк” номинациясида совринлар учун бутун дунёдан жами 190 та банк кураш олиб борди, эксперт ҳакамлар ҳайъати тақдим этилган аризалар орасидан ҳар бир мамлакатдан биттадан ғолибни танлади.
Сайт: www.kapitalbank.uz
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Капиталбанк билан бизнес: Ўзбекистон тадбиркорларининг муваффақиятлари тарихи
17:00 / 24.10.2024
Капиталбанк Raiffeisenbank International AG мукофотига сазовор бўлди
17:00 / 23.10.2024
Moody's агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади ва прогнозни "ижобий"га ўзгартирди
18:30 / 22.10.2024