Ўзбекистон | 08:21 / 27.10.2023
3861
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди

Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси Нодир Ғаниев ўз вазифасини бажаришга киришди. Элчихона 2022 йилда очилган эди.

Фото: Дунё

Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси Нодир Ғаниев Стокҳолмда ўз фаолиятини бошлади, дея хабар бермоқда «Дунё».

Ўзбекистоннинг Стокҳолмдаги дипломатик ваколатхонаси 2022 йилда очилган ва мамлакатнинг хориждаги 36-элчихонасига айланган.

Нодир Ғаниев 52 ёшда. Тошкент Давлат университетининг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаб, марказий аппаратда ва мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаб келган.

У аввал Ўзбекистоннинг Швециядаги муваққат ишлар вакили бўлган. Швецияга тайинланишидан олдин ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид