Ўзбекистон | 18:55 / 27.10.2023
6424
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда икки мансабдор мажбурий бадал тушумларини ўзлаштириб юборгани маълум бўлди

Уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Тошкентда иккита кўп қаватли уйларни бошқарувчи ташкилот раҳбари қўлга олинган. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.  

Маълум қилинишича, пойтахтнинг Учтепа туманида фаолият юритган бошқарув ташкилоти раҳбари О.О. 247 млн сўм аҳоли маблағларини банк ҳисобрақами орқали кирим қилмасдан, ноқонуний ўзлаштириб юборган. Шунингдек, Янгиҳаёт туманида фаолият юритган бошқарув ташкилотларидан бирининг раҳбари А.К. 2021-2022 йиллар давомида мажбурий бадал тўловини амалга ошириш учун аҳолидан ундирилган 154 млн сўм маблағларни банк ҳисобига кирим қилмай, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборгани аниқланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.  

“Мазкур жиноий хатти-ҳаракатлар соҳада назорат тизимини янада кучайтириш заруратини туғдирмоқда. Шу маънода жойларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишчи гуруҳлар тузилиб, бошқарув ташкилотларининг фаолиятини ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.  

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид