Ўзбекистон | 12:42 / 28.10.2023
9210
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда чорва озуқаси экинларини етиштириш учун 5 гектаргача ер ажратилади 

Сенаторлар томонидан Ер кодекси ҳамда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш назарда тутилган қонун маъқулланди.

Фото: Senat.uz

Сенатнинг қирқ олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Мазкур қонун билан “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунга ҳамда Ер кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.

Хусусан, қонунда Қорақалпоғистон Республикасида чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,06 гектардан 5 гектаргача ер ажратиб берилиши белгиланяпти. Бу қолган ҳудудларга нисбатан 5 марта кўп.

Сенаторлар томонидан ушбу қонун муҳокамаси жараёнида Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлашга ва мазкур соҳада маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид