“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қонун лойиҳасига кўра, бюджет даромадлари 270,3 трлн сўм, харажатлари эса (бюджетлараро трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 279,6 трлн сўм миқдорида белгиланган. Тақчиллик чегараси –52,5 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 4 фоиз.

2023 йилда олинадиган давлат ташқи қарзининг чекланган миқдори – 5 млрд доллар. Шундан 2,5 миллиарди давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 2,5 миллиарди инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади. Ўзбекистон Республикаси номидан 25 трлн сўмлик давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши кўзда тутилмоқда.

2024 йилда ялпи ички маҳсулот 1 квадриллион 301 триллион сўмдан ошиши (1 301 759 трлн сўм) кутилмоқда. ЯИМ ўсиши 2024 йилда 5,6-5,8 фоиз, 2025 йилда 6,2 фоиз, 2026 йилда 6,4 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ҳужжатга кўра, 2024 йилда инфляция даражаси 8-10 фоиз атрофида шаклланиши мўлжал қилинмоқда.

2024 йилда биринчи даражали бюджет тақсимловчиларига республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар (қавс ичида республика бюджетидан 2023 йилда ажратилган маблағ кўрсатилган):

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 46 трлн 647 млрд 414,5 млн сўм (26,7 трлн);

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6 трлн 130 млрд 330 млн сўм (6 трлн);

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм (3,66 трлн);

4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм (746 млрд);

5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм (1,219 трлн);

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм (1,273 трлн);

7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм (657 млрд);