Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Швеция қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Нодир Ғаниев 2022 йилдан буён Ўзбекистоннинг янги элчихонасини муваққат ишлар вакили сифатида бошқариб келаётган эди. 2023 йил октябр ойида эса у фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланди.
Кеча Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистон фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниевнинг Швеция қиролига ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.
«Дунё» хабарига кўра, расмий тадбир доирасида элчининг Швеция қироли билан суҳбати бўлиб ўтди. Унда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида Швеция қироли элчини лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг фаолияти Ўзбекистон-Швеция кўп томонлама муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Нодир Ғаниев 2022 йилдан буён Ўзбекистоннинг янги элчихонасини муваққат ишлар вакили сифатида бошқариб келаётган эди. 2023 йил октябр ойида эса у фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланди. Дипломат 52 ёшда. У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факултетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб, марказий аппарат ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида турли лавозимларда ишлаган.
Швецияга жўнаб кетишидан олдин ТИВнинг Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Ўзбекистонинг Стокҳолмдаги дипломатик ваколатхонаси хорижий давлатлардаги 36-элчихонаси бўлди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026