Танасига 52 та чип ўрнатган аёл Гиннес рекордлар китобига киритилди
АҚШда истиқомат қилувчи аёл танасига 52 та технологик имплант ўрнатиб, рекордлар китобига кирди. У чиплар ёрдамида ҳеч қандай ҳаракатсиз компютерни ишга тушириши, телефон қўнғироқларини амалга ошириши мумкин.

Фото: Guinness World Records
АҚШда яшовчи 48 ёшли Анастасия Син танасига дунёнинг энг кўп технологик имплантлари ўрнатилган аёл сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилди. Унинг танасида 52 та имплант бор. Шунингдек, улар орасида инсон танасига ўрнатиш мумкин бўлган энг катта магнит ҳам мавжуд. Рекордчи аёл ўзини "киборг" деб ҳисобламоқда. Киборг — тананинг маълум қисми электромеханикадан иборат деган маънони англатади.
1
Аёл танасига ўрнатилган чиплар ёрдамида компютерни ёқиши, унинг кодини очиши мумкин. Анастасиянинг бу ғояга қизиқиб қолишига қизи сабаб бўлган.
"Қизим мендан агар танасига микрочип имплант ўрнатса, худди ўйиндаги қизлар каби компютернинг кодини оча олишини айтиб, рухсат сўради. Мен эса буни аввал ўзимда синаб кўриб хавфсизлигини аниқлашим кераклигини айтдим", дейди у.
Аёлнинг айтишича, имплантлар унга олтинчи туйғуни берган.
"Мен ҳозир сизга микротўлқинли печингиз жуда кўп радиация чиқараётганини айтиб беришим мумкин. Бунда менинг қўлим вибрация бўлади (титрайди)", дейди у. Шунингдек, Анастасия девор ортидаги электр симларни ҳам ҳис қила олади.

У имплантлари ёрдамида ҳатто телефон қўнғироқларини амалга ошириши мумкин. "Чап билагимдаги қизимга, ўнг билагимдагиси эса турмуш ўртоғимга қўнғироқ қила олади", дейди аёл.

Анастасиянинг айтишича, у танасига баъзи имплантларни ўз жойлаштирган, баъзилари учун тиббий ёрдам олган.
Лекин рекордчи аёл танага имплант ўрнатишнинг хавфлари борлиги ҳақида ҳам огоҳлантирди. "Агар доимий назорат талаб қиладиган бирор касаллик менда борлигини сезсам, барча имплантларни танамдан олиб ташлаган бўлардим", дейди у.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
-
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Жаҳон | 23:43 / 23.04.2025
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20 / 23.04.2025
Мавзуга оид

15:01 / 23.01.2025
Ультратовуш ёрдамида инсон кайфиятини кўтарадиган чип яратилди

16:56 / 11.01.2025
Илон Маскнинг Neuralink чипи учинчи беморга ўрнатилди

15:20 / 17.09.2024
Япониялик аёл дунёдаги энг кекса одам деб топилди

13:05 / 24.08.2024