Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой чиплар бўйича можаро фонида АҚШга қарши суриштирув бошлади
Пекин АҚШ чип ишлаб чиқарувчиларига нисбатан иккита суриштирув ҳақида эълон қилди. Бу қарор АҚШнинг Хитой компанияларига нисбатан янги чекловларига жавоб бўлди.
Хитой АҚШнинг яримўтказгичлар секторига қарши иккита суриштирув бошлади. Улардан бири, Хитой Савдо вазирлиги томонидан хабар қилинганидек, Texas Instruments ва ON Semiconductor компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган интерфейс ва драйвер чиплари, жумладан, баъзи аналог чипларга қарши антидемпинг чоралари билан боғлиқ.
Вазирлик, шунингдек, АҚШнинг Хитой чиплари секторига нисбатан «дискриминацион ҳаракатлари» юзасидан алоҳида суриштирув бошлади. Идоранинг таъкидлашича, Вашингтоннинг экспорт чекловлари ва тарифлари «Хитойнинг юқори технологияли саноати ривожланишини тўхтатувчи ва бостирувчи омилдир».
14-17 сентябр кунлари Мадридда АҚШ молия вазири Скотт Бессент ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн иштирокида музокаралар бўлиб ўтади. Муҳокаманинг асосий мавзулари савдо тўсиқлари, миллий хавфсизлик масалалари ва TikTok ижтимоий тармоғининг келажаги бўлади.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026