Ўзбекистон | 09:18 / 22.11.2023
16100
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ИИББ Миробод туманида фуқаро отиб кетилгани ҳақида тарқалган хабарни рад этди

ИИББга кўра, 21 ноябр куни Миробод туманида Hyundai sonata русумли автомобил пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда вафот этган. 

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида бир фуқаро отиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ ушбу маълумотлар ёлғон эканини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жорий йилнинг 21 ноябр куни тахминан соат 22:30 ларда Миробод тумани Нукус ва Авлиёота кўчалари чорраҳасида 1998 йилда туғилган Б.Б. бошқарувидаги Hyundai sonata русумли автомобилда пиёдани уриб юборган. 

Оқибатда пиёда, 1982 йилда туғилган Ф.К. шифохонага олиб борилган, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларга қарамай вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерлар. Сизлардан асосланмаган ва текширилмаган хабарларни тарқатмаслигингизни сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид