Янги йил – ҳамма мўъжизалар кутадиган ва амалга ошишини орзу қиладиган вақт. Технология ихлосмандлари учун эса ўйин ноутбукини совға сифатида олиш бу – барча орзуларнинг рўёбга чиқиши ва ушбу байрамни чинакам унутилмас қилиш учун ноёб имкониятга эга бўлишни англатади.

ASUS вакиллари ҳар қандай дид ва бюджет учун мос келадиган 2023 йилда чиққан уч хил ўйин ноутбукини жамлашди ва улар Янги йил арафасида ўз эгасини, албатта, қувонтиради. Компания шунингдек, ROG оиласига мансуб қурилмаларни сотиб олаётганда Steam ҳисобига бонуслар олиш имконини берадиган акцияни эълон қилди.

Ушбу тўпламдаги барча ўйин ноутбуклари 2023 йилда машҳур бўлган NVIDIA GeForce RTX 40 серияли процессорлари билан жиҳозланган. Улар DLSS ва Reflex технологияларини қўллаб-қувватлайди, бунинг ёрдамида кадрлар тезлигини бир неча бор ошириш ва юзлаб ўйинларда бошқарувнинг сезгирлигини кўтариш мумкин. DLSS 3.5 шунингдек, нурларни кузатиш эффектларининг пикселлар сонини оширади ва DLSS 3 ҳамда DLSS 3.5 да янги AI кадрлар яратиш технологияси 50 та ўйинда 4х FPSʼгача имкон беради. Шуни таъкидлаш керакки, RTX графикали ASUS ўйин ноутбуклари иловалар ва контент яратувчилар орасида тобора оммалашиб бораётган нейротармоқлардан фойдаланиш ва ижод қилиш учун жуда мос. Ҳаммаси бўлиб NVIDIA карталарида нурларни кузатиш ва сунъий интеллектнинг аппарат тезлашуви билан фотосуратлар, видеолар ва 3D графикалар билан ишлаш учун 110 га яқин иловалар ишлаб чиқарилган.

TUF Gaming А15 ва F15 – арзон нархлар ва илғор технологиялар баланси

TUF Gaming серияси нарх ва сифат мутаносиблиги билан машҳур: бу ҳар доим энг арзон ноутбуклар ва кучли аппарат конфигурациясини англатади. Ва 2023 йилда ASUS ушбу сериядаги иккита янги маҳсулотни тақдим этди – улар марказий процессор билан фарқ қилувчи А15 ва F15 ноутбукларидир. A15 Ryzen 9 7940HS`гача AMD базасига, F15 эса Intel Core i9-13900H`гача бўлган Intel базасига асосланган.