Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан музокара ўтказди
Ўзбекистон президенти Озарбойжон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябр куни Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди.
Озарбойжон етакчиси Ўзбекистон президентига БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитини қўллаб-қувватлагани ва унда шахсан иштирок этаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди.
Давлат раҳбари, ўз навбатида, Озарбойжон президентини СПЕКАда муваффақиятли раислик қилаётгани билан табриклади.
Ўзбекистон-Озарбойжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, шу жумладан олий даражада эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.
Тизим ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбойжон муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани, амалий мазмун билан бойигани мамнуният билан қайд этилди.
Йил бошидан буён товар айирбошлаш 34 фоизга ошди. Автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва ипакчилик тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Транспорт ва логистика соҳасида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.
Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Кимё, энергетика, заргарлик, машинасозлик, қурилиш ва бошқа йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Маданий-гуманитар алмашинувни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида давлат раҳбари Озарбойжон президентини ўзи учун қулай вақтда расмий ташриф билан Ўзбекистонга боришга таклиф этди.
Мавзуга оид
14:37 / 13.11.2024
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
21:54 / 15.10.2024
Бокуда Қорабоғни қайта тиклашга қаратилган халқаро кўргазма очилди
18:55 / 30.08.2024
“Арманистон тинчликдан манфаатдор эмас ва атайлаб вақтни чўзмоқда” — Илҳом Алиев
13:05 / 25.08.2024