24 ноябр куни Исроил мудофаа армияси ҲАМАС ҳаракати билан Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича сулҳ тузганди. Келишув шартларига кўра ҳамасчилар тўрт кун ичида 7 октябр куни Исроилга рейд вақтида қўлган олинганлардан 50 нафарини озод этиши, Исроил ҳукумати эса ҳар бир озод этилган исроиллик учун уч нафар фаластинликни қамоқхоналардан чиқариши кўзда тутилганди. Алмашувда асосан аёллар, болалар ва ўсмирлар иштирок этди. Кейинроқ келишув яна икки кунга узайтирилди. ҲАМАС гаровдагилардан жами 70 нафар исроилликни қўйиб юборди, шунингдек, келишувдан ташқари яна бир қанча мамлакатлар фуқаролари озод этилди, бу вақтда Исроил қамоқхоналарини 210 нафар фаластинлик тарк этди. 1 декабр куни Исроил мудофаа армияси ҲАМАСни келишувни бузган ҳолда яна Исроил ҳудудини ўққа тутганини маълум қилиб, ҳарбий ҳаракатлар қайтадан бошланганини маълум қилди. Қуйида бир ҳафта давом этган сулҳ вақтида фронтнинг икки томонида олинган фотосуратлар.

Гаровдаги исроилликлар озод этилиши 

13 ёшли Гали Таршански гаровдан қутқарилгач, отаси билан ҳарбий вертолётда уйга қайтмоқда. 2023 йил 30 ноябр
Исроил бош вазири матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
7 октябр куни ҲАМАС ҳужумига учраган Кфар-Аза кибуци аҳолиси гаровдагилар озод этилиши жараёнидан янгиликларни кузатмоқда. Сурат 26 ноябр куни Шфаим кибуцидаги бошпанада олинган.
Eyal Warshavsky / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
ҲАМАС ва «Ислом жиҳоди» гуруҳлари вакиллари гаровдагиларни Қизил Хоч ташкилотига топширмоқда, улар исроилликларни Ғазо секторидан Миср билан чегарадаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти олиб чиқишган. 2023 йил 28 ноябр
AFP / Scanpix / LETA
Фаластинликлар Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ пунктида исроиллик аёлга ҳамроҳлик қилмоқда, 2023 йил 28 ноябр
AFP / Scanpix / LETA