Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқда Жанубий Қозоғистон университетининг филиали ташкил этилади
2024/2025 ўқув йилидан ишга тушадиган филиалда иқтисодиёт тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш режалаштирилмоқда.
Чирчиқ шаҳрида М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг филиали ташкил этилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор лойиҳасида келтирилишича, филиал университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади. У ерда таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган, университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
2024/2025 ўқув йили бошлангунга қадар филиал профессор-ўқитувчиларининг таркиби юқори малакали, жумладан, 40 фоиз М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети профессор-ўқитувчилари билан тўлдирилади. Битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги университет дипломи берилади.
Ҳужжатга кўра, филиалга қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, филиалнинг васийлик кенгаши қарорига биноан тасдиқланади. Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоиздан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли талаба бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни филиал маблағлари ҳисобидан бепул ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.
Мавзуга оид
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
21:19 / 15.06.2026