Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келгуси ҳафта бошида республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келади – «Ўзгидромет»
11–12 декабр кунлари кечаси –7...–10 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. 10–11 декабр кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кузатилиши, ёмғир қорга айланиши мумкин.
«Ўзгидромет» ҳаво кескин совиб кетиши ҳақидаги прогнозларга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиянинг шимолий Европа ҳудудларидан 9–10 декабр кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11–12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
10–11 декабр кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин).
Ҳаво ҳарорати 11–12 декабрда кечаси –7...–10 даражагача, кундузи 0...–3 даражагача пасаяди, шимолда кечаси –12...–17 даража, кундузи –5...–10 даража бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда 10–11 декабр кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. 11-12 декабрда ҳаво ҳарорати кечаси –7...–10 даража, кундузи 0...–3 даражагача пасаяди.
9–12 декабр кунлари учун об-ҳаво маълумоти дастлабки ҳисобланади. Агар кескин совуқ янги маълумотлар билан тасдиқланса, «Фавқулодда гидрометеорологик маълумот» махсус хабари билан эълон қилинади.