Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Даромад бўйича декларация топширишдаги давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Декларация тақдим этилгандан сўнг 5 иш куни ичида солиқ органи декларациянинг ҳаққонийлигини текширади ва уни қабул қилади ёки маълумотларни тўғрилаб, декларацияни қайта топшириш ҳақида хабарнома юборади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 636-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Декларацияни:
- Давлат хизматлари маркази;
- Электрон солиқ хизматлари портали;
- ЯИДХП ( Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали бериш мумкин.
Декларация тақдим этилгандан сўнг 5 иш куни ичида солиқ органи декларациянинг ҳаққонийлигини текширади ва уни қабул қилади ёки маълумотларни тўғрилаб, декларацияни қайта топшириш ҳақида хабарнома юборади.
Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Ариза қабул қилингандан сўнг 10 иш куни ичида солиқ органи мурожаатчига жавоб хати юборади. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
Мавзуга оид
12:19 / 09.06.2026
Суд ходимларининг даромад ва мол-мулки декларация қилинади
15:27 / 20.05.2026
Солиқчиларга тўланадиган устамалар оширилди
17:12 / 04.05.2026
«БААнинг мустақиллик декларацияси» – Амирликлар OPEC'дан чиқишига фақат уруш сабаб эмас
11:13 / 23.04.2026