2023-йил 10-12 декабр кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17 – 22 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, жорий йил 8-13 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.