Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аэропортларида айрим рейслар парвози яна кечиктирилди
Хусусан, Наманган халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 9 декабр куни қатор рейслар ўзгартирилган жадвал бўйича амалга оширилади.
Фото: Uzbekistan Airports
Ўзбекистон халқаро аэропортларида айрим рейсларнинг парвоз вақти кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Кечиктирилган рейслар бўйича маълумот:
Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P5369 (Тошкент — Мадина) рейсининг учиши самолётнинг кеч етиб келгани сабабли Тошкент вақти билан 06:00 га қолдирилди.
Шунингдек, Наманган халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли фақат 9 декабр санасида қуйидаги рейслар ўзгартирилган жадвал бўйича амалга оширилади:
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9807 (Наманган — Нижневартовск) рейси: Намангандан учиш 00:01 да, Нижневартовскка қўниш Тошкент вақти билан соат 03:15 да;
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9808 рейси (Нижневартовск — Наманган): Нижневартовскдан учиш соат 04:30 да, Наманганга қўниш Тошкент вақти билан соат 08:20 да;
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9821 (Наманган — Иркутск) рейси: Намангандан учиш 09:45 да, Иркутскка етиб келиш Тошкент вақти билан соат 14:00 да;
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9822 рейси (Иркутск — Наманган): Иркутскдан учиш 15:30 да, Наманганга қўниш Тошкент вақти билан соат 20:10 да;
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY94 рейси (Наманган — Тошкент): Намангандан учиш 21:00, Тошкентга қўниш Тошкент вақти билан соат 21:50.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
09:52 / 10.02.2026
Куба: аэропортларда авиаёнилғи йўқ — хорижий рейслар қайта кўриб чиқилмоқда
11:43 / 09.02.2026
Иссиқ ва ёмғирли ҳафта
17:52 / 07.02.2026