АҚШда ажалвор торнадо ва пўртана: Теннесси штатида олти киши ҳалок бўлган
Шанба куни Америка жанубига ёпирилган торнадо ва кучли бўронлар оқибатида Теннессида камида олти киши ҳалок бўлган.

Фото: Reuters
Маҳаллий фавқулодда ёрдам кўрсатиш хизматлари хабар беришича, ўн минглаб кишилар электр таъминотисиз қолган, кўплаб бинолар вайрон бўлган.
Штат маркази Нэшвилл чеккасида уч киши ўлими қайд этилган.
Яна уч киши – катта ёшли икки киши ва бир бола – Нэшвиллдан тахминан 80 км шимоли-ғарбдаги Кларксвилл шаҳрида вафот этган.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода вайронага айланган бинолар, ағдарилган автомобиллар ва илдизи билан қўпорилган дарахтларни кўриш мумкин.
Кадрларда йирик торнадо устунлари ер юзаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётгани ва осмонда ёрқин чақмоқ чақнашлари акс этган.
Кларксвилл таркибидаги Монтгомери округи шерифи офиси шаҳарда бир неча уй шикастланганини тасдиқлаган.
Шанба куни кечқурун Кларксвилл мэри фавқулодда ҳолат режими эълон қилган.

«Бу қайғули хабар, биз яқинларини йўқотганларга чин дилдан ҳамдармиз», – деган мэр Жо Питтс ва шаҳар ҳукумати уларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилган.
Монтгомери округида 23 киши шифохонага ётқизилган.

poweroutage.us сайти маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан якшанбага ўтар кечаси соат 3:00 ҳолатига Теннесси штатида қарийб 45 минг киши электр таъминотидан узилган.
Қўшни Алабама штатида ҳам минглаб кишилар чироқсиз қолмоқда.
Шанба куни Миллий метеорология хизмати Теннессида торнадо хавфи ҳақида бир неча бор огоҳлантириш берганди.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европарламентда АҚШдан Озодлик ҳайкалини Францияга қайтариш талаб қилинди
Жаҳон | 12:28
-
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
Ўзбекистон | 12:21
-
Юзлаб инсонларни чув туширган автолизингчиларга ҳукм ўқилди
Жамият | 12:20
-
Миланда Алексей Навалнийга ёдгорлик ўрнатилди
Жаҳон | 12:15
Мавзуга оид

08:37 / 16.03.2025
АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор

18:54 / 19.08.2024
Италияда Bayesian суперяхтаси торнадо оқибатида чўкиб кетди

21:04 / 27.04.2024
Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди

08:06 / 03.04.2023